АсосийДунё

Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суратда кўпаймоқда

2025 йилда касалланиш ҳолатлари энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди.

'Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суратда кўпаймоқда'ning rasmi

Дунёдаги энг юқумли касалликлардан бири қизамиқ Европа Иттифоқи мамлакатларида тарқалмоқда.  Бу ҳақда Euronews хабар берди.

2024 йилда Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш ҳолати 127 350 тага етиб, 1997 йилдан бери энг юқори кўрсаткични қайд этганди.

Соғлиқни сақлаш идоралари яқин ойларда касалланиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази маълумотларига кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқи бўйлаб қизамиқ билан касалланишнинг 5,5 мингга яқин ҳолати қайд этилган. Сўнгги бир йил ичида эмланмаган 5 ёшгача бўлган болалар орасида кўплаб ҳолатлар учраган, дейилади агентлик хабарида.

Қизамиқ одатда енгил ёки ўртача оғирликдаги касаллик ҳисобланади. Аммо баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Эмлаш орқали касалликдан фориғ бўлиш мумкин. Қуйидаги расмда апрель ойининг охиригача 2025 йилда касалланиш ҳолатлари энг юқори бўлган ҳудудлар акс этган.

Европа Иттифоқида қизамиқ билан касалланганларнинг аксарияти Руминияга тўғри келади. Мамлакатда апрель ойи охирида 3605 та касалланиш ҳолати қайд этилган. 3 киши ҳалок бўлган. 2023 йилда аҳолининг атиги 62 фоизи қизамиққа қарши тўлиқ эмланган. Бу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган 95 фоизлик чегарадан анча паст.

2025 йилнинг шу даврига қадар Францияда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари 526 тани ташкил этди. Бу қисман жорий йилда мамлакатга олиб келинган қизамиқ ҳолатлари сонининг сезиларли даражада кўпайиши билан боғлиқ, дея таъкидланган. Камида 41 та ҳолат Марокашдан олиб кирилган деб қаралмоқда. 2024 йилда эса 26 та ҳолат қайд этилган. 2023 йилда Францияда аҳолининг 93 фоизи тўлиқ эмланган. Аммо халқ орасида эмланмаганлар бўлса, касаллик осонгина тарқалиши мумкин.

Нидерландияда 2025 йилнинг дастлабки 4 ойида қизамиқ билан касалланиш бўйича 371 та ҳолат қайд этилган. Марокаш ёки Руминияда қизамиқ билан касалланиб, кейин мамлакатга келган одамлар орасида 20 дан ортиқ ҳолат аниқланган.

Нидерландия соғлиқни сақлаш идоралари, масалан, бошланғич мактаблар ёки болалар муассасаларида қизамиқ инфекциялари кластерлари мавжудлигини, аксарият ҳолатлар 10 ёшгача бўлган болалар орасида кузатилишини билдирган. Нидерландия Европа Иттифоқида 81 фоиз билан қизамиққа қарши эмланишнинг энг паст кўрсаткичига эга. Фақат Руминия ва Кипрда (80 фоиз) қамров даражаси пастроқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Колумбияда 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:46

    Колумбияда 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди

    Тахминан 10 километр чуқурликда содир бўлган зилзила яқин атрофдаги шаҳарларда, айниқса пойтахт Богота шаҳрида сезилди.

    'Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:42

    Бухорода катта миқдордаги газ ўғирлиги фош этилди

    Билдирилишича, уч туманда қарийб 500 миллионга яқин газ талон-торож қилинган.

    'Колумбияда кучли зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Колумбияда кучли зилзила юз берди

    Зилзила 10 км чуқурликда қайд этилган.

    'Калифорния губернатори Трампни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:09

    Калифорния губернатори Трампни танқид қилди

    Гейвин Нюсом Трампнинг топшириғи билан Лос-Анжелесга юборилган миллий гвардия кучларини “штат суверенитетига таҳдид”, деб атади.

    'Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:12

    Синварнинг жасади топилди: Ғазо урушида яна бир бурилиш

    Исроил армияси Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелда топилганини билдирди. “Ҳамас” бу хабарни ҳали расман тасдиқламади.

    'Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    Россия талаблари ўзгармоқда: уруш асирлари кимнинг шартлари билан алмашилади?

    Кирилл Будановнинг баёнотига кўра, Россия ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлганлар жасадларини алмашишда шартларни фақат ўзи белгилашга уринмоқда.