АсосийСпорт

Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

Мазкур ўйиндаги ҳисоб жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасада, мухлислар улардан чиройли футбол ва ғалаба кутмоқда.

'Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради'ning rasmi

Эртага Футбол бўйича Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида сўнгги 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Мазкур турда Жаҳон чемпионати йўлланмасини бир тур олдин ҳал қилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан ўйнайди.

Пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида кечадиган учрашув соат 18:45 да бошланади. Баҳсни хитойлик ҳакамлар бошқаради. Бош ҳакам Ма Нинг, унга қанотларда Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Жин Жингюан, VAR тизимида Фу Минг ишлайди.

Мазкур ўйиндаги ҳисоб жамоа учун ҳеч қандай аҳамият кеасб этмасада, мухлислар улардан чиройли футбол ва ғалаба кутмоқда.

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари 2000 йилдан буён Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичлари, Осиё чемпионати ҳамда ўртоқлик учрашувлари доирасида жами 16 марта тўқнаш келган. Ушбу ўйинларнинг 9 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 3 та учрашув дуранг билан якунланган. 4 ўйинда эса Қатар жамоаси устунликка эришган.

 Мамлакатимиз бош жамоаси  ўрин олган "А" гуруҳида, шунингдек, Қирғизистон – БАА, Эрон – КХДР ўзаро баҳс олиб боради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"'ning rasmi

    Спорт Спорт23.06.2025 10:48

    Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"

    ФИФА Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик дея эътироф этди.

    'FIFA “Локомотив”ни жазолади'ning rasmi

    Спорт 20.06.2025 09:53

    FIFA “Локомотив”ни жазолади

    Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

    'Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 19.06.2025 21:23

    Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин

    Шомуродов клуб таклифига ижобий муносабат билдирган.

    'Тарихий ғалабадан сўнг – шонли байрам Тошкентда'ning rasmi

    Спорт 11.06.2025 10:14

    Тарихий ғалабадан сўнг – шонли байрам Тошкентда

    “Darakchi.uz” Ўзбекистон миллий жамоасининг ғалабасини суратларда жамлади.

    'Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 10.06.2025 17:35

    Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Ўйин бугун “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон билан ўйиндан кейин 2 нафар БАА ўйинчиси жамоадан ҳайдалди'ning rasmi

    Спорт 09.06.2025 14:16

    Ўзбекистон билан ўйиндан кейин 2 нафар БАА ўйинчиси жамоадан ҳайдалди

    Уларнинг ҳар бирига 500 минг дирҳам (тахминан 136 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.