АсосийЖамият

Россияда мигрантлар "ОМОН" томонидан таҳқирланмоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олганлигини айтмоқда.

'Россияда мигрантлар "ОМОН" томонидан таҳқирланмоқда'ning rasmi

Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари (ОМОН) томонидан ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориж фуқароларига нисбатан жисмоний куч қўллангани акс этган хабарлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Москва шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.

Ҳолат 2025 йил 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманида ўтказилган текширув тадбирлари чоғида содир бўлган.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. 

Маълумотларга кўра, рейд якунида ҳужжатларида муаммо аниқланган 5–6 нафар шахс ушлаб қолиниб, ҳолатни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Агар ушбу вазиятда жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлсалар, ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига қуйидаги алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишлари сўралади:

 Телефон: +7 925 045-47-44

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистондаги Саланг довони ёпилди'ning rasmi

    Жамият 09.06.2025 21:39

    Афғонистондаги Саланг довони ёпилди

    Транспорт вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди.

    'Президент америкалик тадбиркорлар билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 09.06.2025 21:23

    Президент америкалик тадбиркорлар билан учрашди

    АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари давлат раҳбарига аниқ таклиф ва режаларини баён қилди.

    'Ёзда саломатликни асровчи 7 та муҳим тавсия'ning rasmi

    Жамият 09.06.2025 17:54

    Ёзда саломатликни асровчи 7 та муҳим тавсия

    Ёз фаслида кузатиладиган иссиқ ҳарорат инсон танасида баъзи муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис ҳар бир одам шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши зарур.

    'Ўзбекистонда аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга қанча кишини ташкил этмоқда?'ning rasmi

    Жамият 09.06.2025 17:51

    'Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 09.06.2025 17:27

    Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

    Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келадиган кунлар маълум қилинди.

    'Долларнинг расмий курси бироз пасайди'ning rasmi

    Жамият 09.06.2025 16:28

    Долларнинг расмий курси бироз пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.