АсосийЖамият

Бухорода 2 ёшли боланинг томоғидан иккита танга топилди

У тангаларни эътиборсизлик оқибатида ютиб юборган.

'Бухорода 2 ёшли боланинг томоғидан иккита танга топилди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йилда туғилган боланинг томоқ қисмидан 2 дона танга олиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2 ёшли чақалоқ юқори қизилўнгач тораймасида ёт жисм қолиб кетгани сабабли шошилинч қабулхона бўлимига олиб келинган. Бу ҳолат эътиборсизлик оқибатида юзага келган.

Шундан сўнг, навбатчиликда бўлган юқори малакали шифокорлар жамоаси тезкор тиббий ёрдам кўрсатган. Замонавий тиббий ускуналар ёрдамида юқори технологик, кам инвазив жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган ва болакай ҳаёти сақлаб қолинган.

“Айни пайтда беморнинг аҳволи барқарор, шифокорлар назорати остида қониқарли ҳолатда”, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар