АсосийЖамият

“Амирсой”да ресторан ёниб кетди

ФВВ ёнғин ҳақида маълумот берди.

'“Амирсой”да ресторан ёниб кетди'ning rasmi

“Амирсой” курорт мажмуасида ресторан ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 10 июнь куни соат 01:32 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чимён” МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанда ёнғин юз бергани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида рестораннинг тахминан 300 квадрат метр майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.

Хабарда қайд этилишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар