АсосийДунё

Украинадан сигнал: Россия асирлигидан ярадор ҳарбийлар қайтарилди

Президент Зеленский Истанбулдаги келишув доирасида Украина ҳарбийларининг Россия асирлигидан босқичма-босқич қайтарилаётганини маълум қилди.

'Украинадан сигнал: Россия асирлигидан ярадор ҳарбийлар қайтарилди'ning rasmi

Украина Президенти Владимир Зеленский 10 июнь куни Россия асирлигидан ярадор украиналик ҳарбийлар қайтарилганини эълон қилди. “Бу Истанбулда эришилган келишув доирасидаги илк босқич. Қайтганларнинг барчаси зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож. Бу — муҳим гуманитар қадам”, — деб ёзди Зеленский Телеграмъдаги саҳифасида.

Қайтарилганлар орасида Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардияси, Давлат чегара хизмати ва Махсус транспорт хизмати ходимлари бор. Президент уларнинг ҳар бирини “қаҳрамон” деб атади.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам 10 июнь куни кетма-кет иккинчи бор ҳарбий асирлар алмашуви бўлиб ўтганини тасдиқлаган.

Мазкур алмашув халқаро воситачилик, хусусан Туркия иштирокида амалга оширилганига ишора қилинмоқда.

Ушбу ҳолат, уруш давом этаётганига қарамай, инсонийлик ва гуманитар ёндашувлар учун ҳамон жой мавжудлигини кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар