АсосийЖамият

Қизларни фоҳишаликка мажбурлаган аёл Тошкентга экстрадиция қилинди

У сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда қилиб, уларни Туркияга олиб борган.

'Қизларни фоҳишаликка мажбурлаган аёл Тошкентга экстрадиция қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда қилиб, уларни Туркияга олиб борган. У ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Икки давлатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тезкор ҳамкорликлари туфайли муваффақиятли қўшма фаолият амалга оширилиб, аёл ушланган ва Тошкентга экстрадиция қилинган.

Билдирилишича, ҳозирда Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу каби жиноятларни фош қилиш бўйича фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар