АсосийДунё

"Tesla" ҳайдовчисиз такси хизматини ишга туширишга тайёрланмоқда

Биринчи синов саёҳатлари Техасда 22 июндан бошланиши мумкин.

'"Tesla" ҳайдовчисиз такси хизматини ишга туширишга тайёрланмоқда'ning rasmi

Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX компаниялари эгаси Илон Маск 22 июн куни ҳайдовчисиз такси (роботакси) хизматини ишга тушириш режаларини эълон қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Маскнинг сўзларига кўра, ҳайдовчисиз электромобилларда биринчи синов саёҳатлари Техаснинг Остин шаҳрида бошланиши мумкин.

"Биз хавфсизлик масалаларига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашамиз, шунинг учун ишга тушириш санаси ўзгартирилиши мумкин," - деди у.

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, янги хизматнинг ишга туширилиши инвесторлар, Уолл-стрит таҳлилчилари ва автомобил ишқибозлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ўтган ойда Маск CNBC телеканалига берган интервюсида роботаксилар дастлабки босқичда масофадан туриб бошқарилишини ва фақат энг хавфсиз деб топилган қатъий чекланган ҳудудларда ҳаракатлана олишини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар