Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концертига чипталарнинг 40 фоизини 35 дан ортиқ давлат фуқаролари сотиб олди.
Буюртмаларнинг асосий қисми МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари: Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек, МДҲдан ташқари давлатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония, БАА, Жанубий Корея, Канада ва Саудия Арабистонига тўғри келади.
Маданият жамғармаси хорижий томошабинларнинг бундай оқими нафақат имижга, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.