АсосийЖамият

Андижон ҳамда Бухоро ҳокимларининг фуқарони ҳақорат қилгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан ҳокимликлар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

'Андижон ҳамда Бухоро ҳокимларининг фуқарони ҳақорат қилгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими Насибулло Мўминовнинг ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг фуқароларни ҳақорат қилиб, улар билан жанжаллашгани ёзиб олинган овозли хабар ҳамда видео тасвир тарқалди.

Асака тумани ҳокими Насибулло Мўминовнинг овози ёзиб олинган хабарда у фуқарога мени кимлигимни билмайсанми? кўрсатиб қўяман сенга, деган гаплари тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ҳолатни эшитган, билган фуқаролар бунга ёмон фикр билдириб, қачон ҳокимлар қилган иши учун халқдан узр сўрайди? деб иддаолар қилмоқда.

Шунингдек, тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг чиқишлари ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Боғча ҳудудига кирганларнинг ҳаммасининг ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўғини ҳеч кимни эшитмасдан бузасан. Мўмин. Суд-пуд демасдан бузиб ташлайсан. Бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан. Нарсаси, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан. Бўлди энди, суд-пуд деб, ҳаммасини эркалатганимиз. Орқадан эшик очганнинг ҳужжатини кўрасан, – дейди ҳоким Ботир Зарипов.

Аммо мазкур ҳолатлар юзасидан ҳанузгача Асака тумани ҳокимлигидан ҳам Бухоро вилояти ҳокимлигидан ҳам садо чиқмади. Ижтимоий тармоқ фаоллари эса “сўконғич” ҳокимларнинг халқдан узр сўраши кераклиги ёзмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:13

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    14 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '“Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:56

    “Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”

    Сув бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видеоёзувларни тақдим этганларни рағбатлантириш билан белгиланган тартиблар ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун ишлатиладиган сув истеъмолига тааллуқли эдими? Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳавотирларга расмий изоҳ берилди.

    'Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:31

    Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда

    Гидромет аҳолидан ҳаво ҳарорати кескин ошган кунларда эҳтиёт чораларига амал қилишни сўрамоқда.

    'Газ ва электр энергияси учун компенсациялар йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:10

    Газ ва электр энергияси учун компенсациялар йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади

    2025 йил 1 майдан бошлаб қандай оилалар компенсация учун ариза топшириши мумкин?

    '"Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 18:56

    "Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?

    Кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу хабарга Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов изоҳ берди.

    'Андижонда вагон устига чиққан эркакни юқори кучланишли ток урди'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 18:45

    Андижонда вагон устига чиққан эркакни юқори кучланишли ток урди

    Ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати расмий муносабат берди.