АсосийДунё

Трамп 4 давлат муҳожирлари АҚШни тарк этиши кераклигини маълум қилди

Муҳожирлар Байден маъмурияти даврида келган бўлган.

'Трамп 4 давлат муҳожирлари АҚШни тарк этиши кераклигини маълум қилди'ning rasmi

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти 12 июнь куни юз минглаб муҳожирларга Қўшма Штатларда яшаш ва ишлаш рухсатномаси бекор қилингани ва улар мамлакатни тарк этиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ушбу билдиришнома Байден давридаги озод қилиш дастури орқали Қўшма Штатларга келган Куба, Гаити, Никарагуа ва Венесуэла фуқароларига тегишли. Хабар ушбу мамлакат фуқаролари электрон почта манзилларига юборилган.

“Ушбу билдиришнома сизга шартли равишда озод қилиш тўхтатилганини маълум қилади. Агар мамлакатни тарк этмасангиз, куч ишлатилган ва мажбурий ҳолда ҳибсга олиниб, ўз ватанингизга қайтариласиз”, дейилган хабарда.

Байден маъмурияти 2023 йилда Куба, Гаити, Никарагуа ва Венесуэладан мамлакатга ноқонуний киришдан кўра, ариза топширган муҳожирларга шартли равишда озод этилишини эълон қилганди. Ариза берувчилар мамлакатда қонуний равишда бўлган америкалик ҳомийга эга бўлиши ва хавфсизлик текширувидан ўтиши керак эди. Ўшанда республикачилар маъмурият шартли равишда озод қилиш ҳуқуқидан нотўғри фойдаланганини ва ушбу мамлакатлар учун дастурни белгилашда ҳаддан ошганини таъкидлаганди.

Президент Дональд Трамп ўз лавозимининг биринчи кунида дастурни бир томонлама тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу ҳаракат охир-оқибат Олий судгача етиб борган ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқарганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Исроилнинг икки қирувчи самолётини уриб туширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:37

    Эрон Исроилнинг икки қирувчи самолётини уриб туширди

    Самолётнинг аёл учувчиси тирик ҳолда асирга олинган.

    'Икки марта ҳужум, 60 дан ортиқ қурбон, босқичма-босқич зарбалар...'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:29

    Икки марта ҳужум, 60 дан ортиқ қурбон, босқичма-босқич зарбалар...

    Эроннинг Исроилга зарбаси ҳақида нималар маълум?

    'Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:13

    Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди

    Нетаньяху Эрон халқига видеомурожаат йўллаб, Исроил Эрон халқини душман деб билмаслигини таъкидлади ва уларни исломий республика ҳокимиятига қарши чиқишга чақирди.

    '"Эрон "қизил чизиқ"ни босиб ўтди"'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:00

    "Эрон "қизил чизиқ"ни босиб ўтди"

    Исроил мудофаа вазири таъкидлашича, Оятуллоҳ режими ўзининг жиноий ҳаракатлари учун жуда юқори нарх тўлайди.

    '"Исроил ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди"'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:56

    "Исроил ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди"

    Хоманаий Исроилнинг зарбаларини уруш эълон қилиш деб атади.

    'АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 22:03

    АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Трамп Эрон билан музокараларга ҳам тайёрлигини маълум қилди.