Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий давлат телевидениеси орқали баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Исроил ўз ҳужуми билан “уруш бошлаган” ва бу ҳаракатидан кейин “омон қолишига” йўл қўйилмайди.
"Сионистик режим (Исроил) ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди. Эрон халқи бизнинг жавобимиз тўлиқ бўлишига амин бўлиши керак", - деди Хоманаий баёнотида.