АсосийЖамият

Бухорода томорқасида кўкнор етиштираётган шахс ушланди

Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

'Бухорода томорқасида кўкнор етиштираётган шахс ушланди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 4 туп каннабис ва 36 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими, туман ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Қорадори–2025” тезкор тадбири давомида ноқонуний гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ ҳолат фош этилган.

Олдиндан олинган маълумотлар асосида ўтказилган тадбирда Ғиждувон тумани Буликаён маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада томорқада 4 туп каннабис ва 36 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётгани, шунингдек, хўжалик хонасида оғирлиги 850 грамм бўлган қуритилган кўкнор ўсимлиги сақланаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япониядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:22

    Япониядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Миграция агентлиги муҳим тавсияларни эълон қилди.

    'Туркияда оғир аҳволда қолган вояга етмаган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    'Тошкент вилоятида поезд ва микроавтобус ЙТҲ содир қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Тошкент вилоятида поезд ва микроавтобус ЙТҲ содир қилди

    Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

    'Эрондаги чекловлар сабаб Дубай ва Шарм эл-Шайхга рейслар жадвали ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:37

    'Бухорода 1 июлдан сув нархи ошади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Бухорода 1 июлдан сув нархи ошади

    Бухорода 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар ишга тушади.

    'Тошкент вилоятида 3 нафар бола сувда чўкиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42