АсосийДунё

Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефть омборига ҳужум қилди

Вазирликнинг офис биноларидан бирига зарар етган.

'Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефть омборига ҳужум қилди'ning rasmi

Исроил қирувчи самолётлари 15 июнга ўтар кечаси Теҳрондаги Шаҳрон нефть сақлаш базасига ҳамда Эрон мудофаа вазирлиги биносига авиазарбалар йўллади, деб хабар бермоқда Tasnim агентлиги.

Ҳужум нишони мудофаа вазирлиги штаб-квартираси бўлган. Агентлик мухбирининг маълум қилишича, вазирликнинг офис биноларидан бирига бироз зарар етган.

Бундан ташқари, Исроил ҳужуми оқибатида Теҳроннинг асосий ёқилғи омбори – Шаҳрон нефть омборида ёнғин содир бўлди, деб ёзади The New York Times. Гувоҳнинг нашрга айтишича, портлаш зилзилани эслатган.

Tasnim нашри ёзишича, нефть омборига ҳужум оқибатида иккита ёқилғи сақлаш резервуари ёниб кетган. Эрон нефть вазирлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар ёнғинни назоратга олган, фуқаролар учун хавф йўқ.

Шунингдек, Теҳрон нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ёнғин чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлган, аммо Эрон ҳукумати буни рад этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Исроил режасига вето қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:19

    Трамп Исроил режасига вето қўйди

    Бунинг ортидан Эрон раҳбарияти Исроилнинг ҳужумдан сақланиб қолди.

    'АҚШ 36 давлат фуқароларига кириш бўйича янги чекловларни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:16

    'Исроил–Эрон кескинлиги: Тель-Авив Теҳронни огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    'Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 15.06.2025 22:49

    Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

    Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган.

    'Тел-Авив яқинида турар-жой биноси вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё 15.06.2025 17:00

    Тел-Авив яқинида турар-жой биноси вайрон бўлди

    Оқибатда воқеа жойидан 6 кишининг, жумладан, 8 ёшли қизчанинг жасади топилган.

    'Дубайдаги осмонўпар биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 14.06.2025 18:06

    Дубайдаги осмонўпар биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди

    У ердаги 64 та хонадонда яшовчи 3820 нафар киши эвакуация қилинган.