АсосийДунё

Исроил–Эрон кескинлиги: Тель-Авив Теҳронни огоҳлантирди

Исфаҳонда зарбалар давом этмоқда.

'Исроил–Эрон кескинлиги: Тель-Авив Теҳронни огоҳлантирди'ning rasmi

Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинлик яна авж олди: Исроил армияси Эрон ҳудудидаги стратегик объектларга навбатдаги зарбаларни берди. Теҳрон бу ҳужумларга жавобан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилмоқда.

2025 йил 14 июнь куни Исроил Мудофаа кучлари (ТсАХАЛ) Эроннинг бир қатор ҳарбий инфратузилмаларига зарба берганини эълон қилди. Хусусан, Теҳрон яқинидаги Меҳрабад аэропорти ва Исфаҳон вилоятидаги Мудофаа вазирлигига тегишли объектлар нишонга олинган. Бу ҳақда Исроил армиясининг расмий вакиллари ва маҳаллий манбалар хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ТсАХАЛ вакили Авихай Эдри ижтимоий тармоқдаги баёнотида Исфаҳондаги ядро объектига ҳам зарба берилганини билдирган. Хавфсизлик бўйича халқаро назоратни амалга оширувчи МАГАТЕ 13 июнь кунги ҳужум оқибатида Исфаҳон ядро марказида айрим зарарлар юз берганини тасдиқлаган.

Эроннинг расмий ахборот агентликларига кўра, ҳужумлар натижасида Эрон Ислом Инқилоби Гвардияси (ИРГC)нинг етти нафар юқори лавозимли офицери ҳалок бўлган. Улар орасида ракета дастури ва дрон ишлаб чиқиш бўйича етакчи мутахассислар бўлган.

Исроил томонидан арабча ва форс тилида берилган баёнотда Эрон фуқароларига ҳарбий объектлар жойлашган ҳудудларни зудлик билан тарк этиш ва огоҳлантиришлар берилмагунча у ерга қайтмаслик тавсия этилган.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, агар Исроил томонидан ҳужумлар тўхтатилса, Эрон ҳам зарбаларни тўхтатишини билдирди. “Бу фақат ўзини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар”, — дея қайд этди у IRNA агентлигига берган интервьюсида.

Мазкур воқеалар фонида Исроил–Эрон ўртасидаги зиддият янги босқичга кўтарилиши мумкин. Таҳлилчилар бу ҳолат Яқин Шарқда ядро хавфсизлиги, минтақавий барқарорлик ва дипломатик диалогга бўлган эҳтиёжни яна бир бор кун тартибига олиб чиқишини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.