АсосийЖамият

Қашқадарёда дўкон қарийб 190 миллион сўмлик “ток”ни ўғирлади

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Қашқадарёда дўкон қарийб 190 миллион сўмлик “ток”ни ўғирлади'ning rasmi

Қашқадарёда дўкон қарийб 190 миллион сўмлик “ток”ни ўғирлади. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Касби тумани "Комилон" МФЙда жойлашган “М. С. С.” ЙТТга қарашли савдо дўкони ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 181,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:32

    Айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

    Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.

    '“Жинсни ўзгартиришга рухсат берилди...”, “энди ким жинсини ўзгартирса, у фамилия, исм ва отасининг исмини ҳам ўзгартириши мумкин...”'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:27

    'Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди

    Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    'Аномал иссиқ туфайли поездлар тезлиги чекланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:09

    Аномал иссиқ туфайли поездлар тезлиги чекланади

    Ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиши инобатга олинган.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда сифатсиз дориларни сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Тошкентда сифатсиз дориларни сотаётган шахс ушланди

    У сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган бўлган.