АсосийЖамият

Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ушбу йўналиш бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.

'Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади'ning rasmi

“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (364-сон, 14.06.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди. 

Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.

Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.

Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.

Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.

    'Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соат таққани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соат таққани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    Марказий банк маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қимматбаҳо Patek Philippe Calatrava эмас, балки нисбатан арзонроқ Tissot соати акс этган.

    'Apple’да раҳбарият алмашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:38

    Apple’да раҳбарият алмашади

    Ҳозирги раҳбар Тим Кук эса директорлар кенгаши раиси бўлиб қолади.