АсосийЖамият

Ичимлик суви: расмий ҳисобот ва жамоатчилик кузатувлари ўртасида тафовут

Ўзбекистонда ичимлик суви билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларининг самарасизлиги атрофида баҳслар кучаймоқда.

'Ичимлик суви: расмий ҳисобот ва жамоатчилик кузатувлари ўртасида тафовут'ning rasmi

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоатчилик назорати асосида ўтказган сўнгги мониторинг натижаларида айрим вилоят ва туманларда амалга оширилган деб эълон қилинган сув таъминоти лойиҳалари амалда тўлиқ ишламаётгани қайд этилди.

Мониторингга кўра:

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида сув қувури қурилган бўлса-да, аҳоли унга уланмаган.

Қарши ва Ғузор шаҳарларида сув тармоқлари мавжуд бўлса-да, улар орқали реал сув таъминоти амалга оширилмаяпти.

Андижон вилоятининг Асака туманида эса аҳолига сув ҳафтасига бор-йўғи икки кун етказиб бериляпти.

Бу ҳолатлар жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлаётгани, айрим жойларда расмий маълумотлар билан аҳоли фикри ўртасида жиддий фарқлар борлигига ишора қилмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖ эса “Юксалиш” ҳаракатининг хулосаларини рад этиб, уларни нотўғри ахборот тарқатишда, холис бўлмаслик ва мутахассислар иштирокисиз мониторинг ўтказишда айблади.

Бунга жавобан, “Юксалиш” ҳаракати барча маълумотлар жойлардаги аҳоли ва расмий манбалардан олинганини, кузатувлар аниқ манзил ва саналар билан ҳужжатлаштирилганини маълум қилди. Ҳаракат вакиллари таъкидлашича, ушбу мониторинг аҳолидаги норозилик кайфияти, очиқ-ошкоралик ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Мутахассислар эса бу каби зиддиятли ҳолатлар ижтимоий инфратузилма лойиҳаларининг самарадорлигини оширишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.

    'Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соат таққани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соат таққани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    Марказий банк маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қимматбаҳо Patek Philippe Calatrava эмас, балки нисбатан арзонроқ Tissot соати акс этган.

    'Apple’да раҳбарият алмашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:38

    Apple’да раҳбарият алмашади

    Ҳозирги раҳбар Тим Кук эса директорлар кенгаши раиси бўлиб қолади.

    'Алдов йўли билан Европага ва Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:20

    Алдов йўли билан Европага ва Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 14:40

    Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”

    Беларус етакчиси Ғарб танқидларига муносабат билдириб, АҚШ билан “катта битим”га тайёрлигини айтди.