АсосийДунё

Эрон ядровий дастурини давом эттирмоқда: Исроил билан зиддият фонида навбатдаги ҳарбий зарба

Теҳронда жойлашган “IRIB” давлат телеканалининг штаб-квартираси Исроил томонидан ҳаво ҳужумига учради.

'Эрон ядровий дастурини давом эттирмоқда: Исроил билан зиддият фонида навбатдаги ҳарбий зарба'ning rasmi

Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган давлатга қарашли “IRIB” телеканали штаб-квартираси Исроил томонидан ҳаво ҳужумига учраган. Ҳужум оқибатлари тўғридан-тўғри эфир вақтида акс этган. Айни дамда эфирда Исроилга қарши чиқиш қилаётган бошловчи эфирни тарк этган, бироқ орадан оз вақт ўтиб узатиш қайта тикланган.

Германиянинг DPA ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳужум натижасида телекомпаниянинг ўнлаб техник ходимлари ҳалок бўлган.

Исроил Мудофаа кучлари (IDF) ушбу зарбани “ҳарбий мақсадларда ишлатилган алоқа марказига” қаратилганини билдирди. Уларнинг таъкидлашича, бино Эрон армияси томонидан фуқаролик ниқоби остида ҳарбий фойдаланишда бўлган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Багаий эса, сўнгги баёнотида “Эроннинг ядровий дастури фаолиятини давом эттирмоқда” деб таъкидлади. Унга кўра, бу лойиҳа Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЕ) назорати остида бўлиб, фақатгина тинч мақсадларни кўзлайди.

Мураккаблашиб бораётган вазият минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани фонида халқаро ҳамжамиятнинг дипломатик воситалар орқали зиддиятни юмшатишга чақириқлари ортиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар