АсосийСаломатлик

Кондиционердан нотўғри фойдаланиш иммунитетни заифлаштириши мумкин

Жазирама кунларда кондиционер кўпчилик учун нажотдек туюлади. Бироқ аксарият кишилар уни ишлатишдан эҳтиёт бўлади — айниқса шамоллашдан қўрқади.

'Кондиционердан нотўғри фойдаланиш иммунитетни заифлаштириши мумкин'ning rasmi

Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Светлана Бурнатскаянинг таъкидлашича, бу эҳтиёткорлик бекор эмас. У кондиционердан нотўғри фойдаланиш орқали иммунитет сусайиши ва инфекцияларга мойиллик ортадиганини маълум қилди.

Иммунитет нега заифлашади?


Шамоллаш — бу оддий сўз билан айтилганда, вируслар ва бактериялар сабаб бўладиган ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)дир. Кондиционер ҳавони кучли қуритиши натижасида шиллиқ пардаларнинг табиий намлиги йўқолади, бу эса организмнинг ташқи инфекцияларга қарши ҳимоя механизмларини сусайтиради.

Шунингдек, кондиционернинг ҳаво оқими тўғридан-тўғри инсон танасига қаратилса, бу совуқ қотиш, миозит (мушак яллиғланиши) ёки невралгияга (асаб оғриғи) олиб келиши мумкин. Агар кондиционер филтрлари ўз вақтида тозаланмаса, улар орқали чанг, аллерген ва ҳатто бактериялар тарқалади. Ёпиқ хоналарда шамоллатишсиз ишлатилса, бу димлик ва ҳаво сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Шу билан бирга, хона ва ташқи муҳит ўртасидаги ҳарорат фарқи 7–10 даражадан ошса, бу иммунитет учун стрессга айланади.

Қандай ҳолларда хавф юқори бўлади?

Мутахассис сурункали касалликлари борлар, зарарли одатларга эга инсонлар, уйқусизлик ва доимий стрессга дучор бўладиганлар, аллергиклар ва ЎРВИга мойил шахсларда кондиционернинг зарари янада кучли бўлишини таъкидлади.

Қандай фойдаланиш хавфсиз?

Шифокор кондиционердан фойдаланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишни маслаҳат беради:

Хонани 22–25°C даражада совитиш,

Кўчадаги ҳароратдан фарқ 7–10°C дан ошмаслиги,

Ҳаво оқимини тўғридан-тўғри одамга эмас, юқорига ёки ёнбошга йўналтириш,

Намликни сақлаш учун ҳаво намлагичлардан фойдаланиш,

Филтрларни мунтазам ювиб тозалаш ва техник хизмат кўрсатиш,

Кондиционерни олдиндан, ўртача қувватда ёқиб қўйиш,

Ҳонада мажбурий шамоллатишни унутмаслик.

Агар шамоллаб қолсангиз...


Агар кондиционердан фойдаланиш ортидан шамоллаш белгилари (бурун оқиши, йўтал, бўғин оғриғи, иситма) пайдо бўлса, шифокор шундай чораларни тавсия қилади:

Кўп миқдорда сув ичиш,

Бурунни ювиш,

Иситма туширувчи воситалардан фойдаланиш.

Агар ҳолат 3–4 кун давом этса, тана ҳарорати 38,5°C дан юқори бўлиб, икки кундан зиёд турса, бош оғриғи, мушак симиллаши, ҳансираш, кўкрак оғриғи ёки йирингли чиқиндилар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чарчоқ билан ҳолсизликни қандай фарқлаш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 16.06.2025 17:28

    Чарчоқ билан ҳолсизликни қандай фарқлаш мумкин?

    Бугунги кунда кўпчилик доимий чарчоқдан шикоят қилади. Аммо бу ҳолат ҳақиқий чарчоқми ёки руҳий ҳолсизлик ҳолатими?

    'Шўр овқат ошқозон саратонини келтириб чиқариши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 04.06.2025 17:33

    'Шифокор кеч ухлаш мия учун зарарли деган қоидани рад этди'ning rasmi

    Саломатлик 03.06.2025 21:07

    Шифокор кеч ухлаш мия учун зарарли деган қоидани рад этди

    "Идеал уйқу вақти" деган умумий қоида мавжуд эмас, чунки ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт ритми бор, дейди мутахассис.

    'Жазирамада қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?'ning rasmi

    Саломатлик 02.06.2025 17:31

    Жазирамада қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?

    Табиийки, бундай иссиқ ҳаво сурункали касаллиги бор айрим беморларга қийинчилик туғдиради. Қолаверса, юқори ҳарорат кўпчиликда қон қуюқлашишига сабаб бўлиши мумкин.

    'Чўмилиш мавсумида хавфсизлик бўйича мутахассисдан тавсиялар'ning rasmi

    Саломатлик 30.05.2025 18:16

    Чўмилиш мавсумида хавфсизлик бўйича мутахассисдан тавсиялар

    Шифокор тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш ичак инфекциялари ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    'Дунё мамлакатларида яна коронавируснинг янги тўлқини  тарқаляптими?'ning rasmi

    Саломатлик 30.05.2025 12:17

    Дунё мамлакатларида яна коронавируснинг янги тўлқини тарқаляптими?

    Барчани қизиқтирган саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик va жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.