АсосийЖамият

Сурхондарёдаги арчазорда рўй берган йирик ёнғин 13 соатдан кўпроқ вақт ичида ўчирилди

Уни ўчиришга вертолёт ва дронлар жалб этилди.

'Сурхондарёдаги арчазорда рўй берган йирик ёнғин 13 соатдан кўпроқ вақт ичида ўчирилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги арчазорда йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 17 июнь куни соат 17:45 да ФВБга Бойсун тумани Кенгдала ўрмон хўжалиги бўлимига қарашли арчазорларга туташ ҳудудда қуруқ ўтлар ёнгани бўйича хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга вилоят ФВБдан 85 нафар шахсий таркиб, 4 та техника, Ўрмон хўжалиги бўлимидан 40 нафар ходим, 4 та техника, ИИБдан 6 нафар ходим, Мудофаа вазирлигидан 20 нафар ҳарбий хизматчи ва битта ҳарбий вертолёт, маҳаллий аҳолидан 40 нафар кўнгилли жалб этилган.

Шунингдек, жараёнда ёнғин ўчоғини мониторинг қилиш учун Чегара қўшинларининг учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланилган.

Тегишли хизматлар ва кўнгиллилар ҳамкорлигидаги ҳаракатлар натижасида 3 гектар майдондаги ёнғин ўчоғи 18 июнь куни соат 07:10 да бартараф этилган ва кенг майдонларга тарқалиши олди олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:51

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонлик деҳқон далада олмос топиб олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:11

    Ҳиндистонлик деҳқон далада олмос топиб олди

    У олмосни 150 минг рупий (тахминан 22 млн сўм)га сотган.

    'Хоразмда 18 ёшли йигит Tico’да ағдарилиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:04

    Хоразмда 18 ёшли йигит Tico’да ағдарилиб, вафот этди

    Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетган.

    'Жиззахда қизлар “эр сўраб” кўча кезди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Жиззахда қизлар “эр сўраб” кўча кезди

    Ҳолат юзасидан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси муносабат билдирди.

    'Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:32

    Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

    39 ёшли фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    'Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача “светсиз” қолдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:21

    Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача “светсиз” қолдими?

    Ҳолат бўйича энергетика вазирлиги муносабат билдирди.