АҚШ Президенти Дональд Трамп Владимир Путиннинг Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятда воситачи бўлиш таклифини рад этди. Бу ҳақда “DW” нашри ёзмоқда.
“У менга ёрдам таклиф қилди. Мен унга шундай дедим: илтимос, аввало ўз уйингда воситачи бўл. Россияни битта жойга келтириб ол, бўлди. Қолганини кейин кўрамиз”, — дейди Трамп журналистлар билан суҳбатда.
Трамп, шунингдек, Путин билан “кеча” гаплашганини билдирди. Шу билан бирга, икки етакчи ўртасидаги сўнгги расмий мулоқот 14 июнь куни қайд этилгани маълум.