Россия етакчиси Укарина президенти билан музокара олиб бошига тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “DW” ахборот агентлиги маълум қилди.
"Бизга музокараларни ким олиб бораётгани аҳамиятсиз, ҳатто у амалдаги режим раҳбари бўлса ҳам. Мен ҳатто учрашишга ҳам тайёрман, лекин агар бу қандайдир якуний босқич бўлса, у ерда ўтириб, чексиз нарсаларни бўлмаслик, балки нуқта қўйиш учун," - дейди Россия президенти.
Шунингдек, Путин Украина томонидан ким "ҳужжатларни имзолаши" муҳимлигини қўшимча қилиб, президент Владимир Зеленскийнинг ишончлилигига яна бир бор шубҳа остига қараётганини исботлаган.
“Икки давлат музокара гуруҳлари алоқада бўлиб турибди ва 22 июндан кейин янги давра ўтказишни режалаштирмоқда”, — дея қўшимча қилади Россия етакчиси
У, шунингдек, агар Германия канцлери Фридрих Мерс қўнғироқ қилмоқчи бўлса, у билан гаплашишга тайёрлигини ҳам билдирди.