АсосийЖамият

АҚШ яқин кунларда Эронга зарба беришга тайёрланмоқда

Эҳтимолий ҳужум 21-22 июнь кунлари амалга оширилиши мумкин.

'АҚШ яқин кунларда Эронга зарба беришга тайёрланмоқда'ning rasmi

АҚШнинг юқори мартабали расмийлари яқин кунларда Эронга эҳтимолий зарба беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, эҳтимолий ҳужум 21-22 июнь кунлари амалга оширилиши мумкин, аммо режалар ўзгариши эҳтимоли бор. Шу билан бирга, АҚШда “бир нечта федерал агентликларнинг юқори раҳбарияти” ҳам зарбага тайёргарлик кўрмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг АҚШнинг Эрон-Исроил можаросига аралашуви ҳақидаги позицияси сўнгги кунларда республикачи иттифоқчиларнинг босими туфайли кескин ўзгарган.

Манбаларга кўра, сенатор Линдси Грэм (Жанубий Каролинадан, республикачи) Трампни фаол равишда Теҳронга қарши ҳарбий чоралар кўришга чақирган.

“The Wall Street Journal” аввалроқ хабар қилганидек, Трамп 17 июнь куни кечқурун ёрдамчиларига Эронга ҳужум қилиш режасини маъқуллаганини, аммо уни амалга оширишга ҳали буйруқ бермаганини айтди, чунки у Теҳрон ядро дастуридан воз кечишига умид қилмоқда.

Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга қарши ҳарбий операция бошлади, орадан бир кун ўтмай Ислом Республикаси жавоб ҳужумини амалга оширди. Кейинги кунларда мамлакатлар яна зарбалар алмашди. Иккала томон ҳам ушбу ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида хабар бериб, бир қатор нишонларга зарба берилганини тан олди. Ўзаро зарбалар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради

    Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:39

    Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди

    Хонанда шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган.

    'Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:24

    Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди

    У 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб келган.

    'Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди

    Россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оқ сарой” клиникаси яқинда ишга тушди.

    'Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:54

    Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди

    Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5 та университетга ортган.