АсосийЖамият

Путин Саида Мирзиёеванинг Россияга ташрифини эътироф этди

Путин унинг ёшлар масаласидаги ишларига тўхталди.

'Путин Саида Мирзиёеванинг Россияга ташрифини эътироф этди'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Россияга ташрифини эътироф этиб, унинг ёшлар масаласидаги ишларига тўхталди. Бу ҳақда у кеча, 18 июнь куни дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда сўз очди. 

Путин Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимовнинг ёшларга оид аниқ лойиҳалар ва йўналишларни ўз ичига олган кенг қамровли узоқ муддатли ёшлар алмашинуви дастурини қабул қилиш имконияти ҳақидаги саволига жавобан, ёшлар билан ишлашнинг муҳимлиги ва аҳамиятини таъкидлаган.

“Шавкат Миромоновичнинг ёрдамчиси – Саида Шавкатовна яқинда Москвада бўлиб, Ҳукуматда менинг кўплаб ҳамкасбларим билан, Президент Администрациясида учрашувлар ўтказди. У айнан Президент топшириғига биноан ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва ёшлар йўналишини илгари суришга катта эътибор қаратмоқда. Бу борада аниқ таклифлар бор ва биз, албатта, барчамиз биргаликда бунинг устида ишлаймиз. Бу йўналиш (ёшлар масаласи) энг муҳим йўналишлардан бири – бу аниқ”, деган Путин.

Қайд этиш жоиз, у мазкур учрашувда Россия ва Ўзбекистон раҳбарлари миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олганини маълум қилган эди. Хусусан, Путин бу борада ёшларга эътибор қаратиш муҳимлигини айтган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хорижий ва нодавлат ОТМлардаги бўш грант ўринлари учун қўшимча танлов эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Хорижий ва нодавлат ОТМлардаги бўш грант ўринлари учун қўшимча танлов эълон қилинди

    Рўйхатдан ўтган талабгорлар учун тест синовлари 11 декабрга қадар ўтказилади.

    'Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди

    Хўш, Ўзбекистон етакчи вилоятда нималар билан танишди?

    'Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳуқуқ-тартибот органлари икки алоҳида ҳолатда мансабдор ва воситачилар томонидан тадбиркорларнинг ишончи суиистеъмол қилинганини аниқлади.

    'Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 22:29

    Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади

    Бунинг учун тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    'Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 20:50

    Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

    'Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 19:09

    Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этмоқда.