Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси 19 июнь куни эълон қилинган QS World University Rankings 2026 натижаларига кўра дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди.
инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 5 та университетга ортиб, Ўзбекистон ушбу рейтингда илк бор иштирок этган университетлар сони бўйича жаҳоннинг 9 та мамлакати қаторидан жой олди.
Рейтингга киритилган Ўзбекистон ОТМлари:
- “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети — 469-ўрин (2025 йилда =547);
- Ўзбекистон Миллий университети — 721–730 (2025 йилда 781-790);
- Тошкент давлат техника университети — 901–950 (илк бор);
- Самарқанд давлат университети — 1001–1200 (илк бор);
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 1001–1200 (илк бор);
- Тошкент давлат транспорт университети — 1201–1400 (илк бор);
- Тошкент ахборот технологиялари университети — 1401+ (илк бор).
Қайд этилишича,Ўзбекистоннинг 4 та олийгоҳи “Битирувчилар ютуқлари” индикатори бўйича топ-700 таликка кирган:
- Тошкент давлат техника университети – 540-ўрин;
- Ўзбекистон Миллий университети – 545-ўрин;
- “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети – 644-ўрин;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 660-ўрин.
Халқаро экспертлар фикрича, Ўзбекистон университетларининг ҚС рейтингидаги фаол ўсиши — таълим сифати, халқаро ҳамкорлик, инновацион изланишлар ва рақобатбардошлик йўналишида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самарасидир. Бу ҳақда QS Quacquarelli Symonds компаниясининг минтақавий директори Сергей Христолюбов таъкидлаб ўтган.