Жоржия штатида мия ўлими аниқланган Адриана Смитнинг ҳомиласи махсус тиббий ускуналар ёрдамида етиштирилиб, соғ-саломат туғилди. Бу ҳақда zamon uz хабар берди.
Абортга оид қонунлар сабабли шифохона аёл жасадини сунъий ҳаётий функциялар билан сақлаб турган.
13 июнь куни чақалоқ шошилинч операция орқали дунёга келди. Чақалоқнинг вазни 800 грамм атрофида бўлиб, ҳозирда у интенсив терапияда. Бола “Chens” (Chance - Имкон) деб номланди.
Энди аёл жасади аппаратлардан узилиб, дафн этилади. 30 ёшли Смит ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида мия қон қуйилиши сабабли вафот этган эди. Шифокорлар уни яшовчан деб топмаган, бироқ штат қонунлари чақалоқни қутқаришга мажбур қилган.