Самарқанд вилояти Ургут туманида 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ургут туманида яшовчи шахс ўзининг танишларига 1 гр гиёҳвандлик моддасини 130 минг сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотиб келаётганлиги маълум бўлган.
Олинган маълумотга асосан 1984 йилда туғилган шахс ўзининг Ургут туманида яшовчи 1990 йилда туғилган таниши билан биргаликда харидор сифатида қатнашган фуқарога 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг АҚШ доллари эвазига пуллаётганда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иккала фуқарога ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.