АсосийДунё

Эрон зарбалари туфайли Исроилда 8 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Минглаб исроилликлар мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш учун ариза топширган.

'Эрон зарбалари туфайли Исроилда 8 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди'ning rasmi

13 июн куни Исроилнинг Эронга зарбалари бошланганидан бери Эроннинг жавоб ҳужумлари натижасида уйларига зарар етказилгани сабабли Исроилда 8 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

 Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Исроилнинг кўчмас мулк солиғини тартибга солиш бўйича комиссияси Эрон зарбаларидан кейин юзага келган вазият ҳақида ёзма баёнот тарқатган.

Комиссия маълумотларига кўра, Эрон зарбалари оқибатида уйларига зарар етган жами 8 190 киши эвакуация қилинган.

Бундан ташқари, 30 мингга яқин киши комиссияга уйлари, автомобиллари, шахсий буюмлари ёки жиҳозларига зарар етказилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар