Эроннинг айтишича, Исроил 13 июнь куни ҳужум бошлаганидан бери 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, камида 3 минг киши яраланган.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчининг айтишича, агар Қўшма Штатлар Исроилнинг "тажовузига" қўшилса, бу "ҳамма учун жуда хавфли" бўлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг миллий разведка директори Тулси Габбардга танбеҳ бериб, Эрон ядро қуроли қураётганини исботловчи далиллар йўқлигини нотўғри айтганини айтди.
Халқаро атом энергияси агентлиги Исроил ҳужумларидан сўнг Эроннинг Натанз ядровий иншооти ичида "радиологик ва кимёвий ифлосланиш" хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда, аммо ҳозирча радиоаcда ўзгариш йўқ.