АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

22 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзбгидрометнинг хабар беришича, 22 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Устюрт бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18, баъзи туманларда 20-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40, Устюртда кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метртезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи туманларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    'Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида маҳбуслар оғир шароитда сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 21:04

    Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида маҳбуслар оғир шароитда сақланаётгани аниқланди

    Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетган.

    'Фарғонада аёл 250 гр олтинни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтишга уринди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 19:55

    Фарғонада аёл 250 гр олтинни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтишга уринди

    Аёлнинг ҳийласи иш бермади. Аэропортда қўлга тушди.

    'Сергелида бир гуруҳ аёллар муштлашди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 18:47

    Сергелида бир гуруҳ аёллар муштлашди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

    'Исроил-Эрон можаролари оқибатида Эронда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 17:40

    Исроил-Эрон можаролари оқибатида Эронда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилди

    Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишида одамлар Исроил ҳужумларини қоралаш учун шиорлар айтмоқда.

    'Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 16:06

    Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди

    Яқин Шарқдаги мураккаб вазият туфайли қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини хавфсиз равишда ватанига қайтариш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрмоқда.