АсосийДунё

АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда

Ҳужумлар АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига уюштирилиши мумкин.

'АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

Дональд Трамп маъмурияти Эрон томонидан эҳтимолий қасос чораларига қарши тайёргарлик кўрмоқда. NBC News’нинг Пенгатон ва Оқ уйдаги манбаларига таяниб ёзишича, яқин 48 соат алоҳида хавотир уйғотмоқда.

Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, Эрон ядро объектларига уюштирилган ҳужумга жавоб АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига қаратиладими, ё бўлмасам, ҳар иккисига ҳам — ҳозирча номаълум.

АҚШнинг чет элдаги ҳарбий базалари сўнгги бир неча ойдан бери юқори жанговар шай ҳолатда, аммо Оқ уйдаги манбанинг сўзларига кўра, 13 июн куни Исроил Эрон билан уруш бошлаганидан кейин эҳтимолий ҳужум хавотирлари сезиларли даражада ошган.

Эрон ядровий иншоотларига ҳужум 22 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Ғарб ОАВга кўра, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари зарба беришда B-2A Spirit бомбардимончисидан фойдаланган. Мамлакат президенти Дональд Трамп Эроннинг муҳим ядровий объектлари йўқ қилинганини маълум қилди.

Эрон АҚШнинг мамлакатдаги ядро объектларига уюштирган ҳужумларидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди. Ўз навбатида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:37

    'АҚШнинг Эронга берган зарбасига БМТ муносабат билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:58

    АҚШнинг Эронга берган зарбасига БМТ муносабат билдирди

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг бу борадаги баёноти БМТ сайтида чоп этилди.

    'АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:46

    АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди

    Бу ҳақда Трамп ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирди.

    'Исроил Эроннинг ҲАМАС билан ҳарбий координаторини ўлдирганини айтмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.06.2025 22:06

    Исроил Эроннинг ҲАМАС билан ҳарбий координаторини ўлдирганини айтмоқда

    Эрон ҳозирча Изодийнинг ўлдирилганини тасдиқламади.

    'Тунис собиқ президенти сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Дунё 21.06.2025 14:37

    Тунис собиқ президенти сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    У президент Кайс Саидни танқид қилганликда айбланган.

    'Япониялик боксчи жангдан сўнг хотирасини йўқотди'ning rasmi

    Дунё 20.06.2025 22:15

    Япониялик боксчи жангдан сўнг хотирасини йўқотди

    Боксчиси жангдан сўнг бир ярим ойлик ўтмишини эслай олмаяпти.