АсосийДунё

Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради

Қурбонлар бор.

'Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Остона яқинидаги аэродром ҳудудида TL-2000 самолёти қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

Қозоғистоннинг Остона шаҳри яқинида енгил моторли TL-2000 самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради "Казинформ".

Қайд этилишича, 22 июн куни соат 11:30 ларда Жоламан аэродроми ҳудудида ўқув-машғулот парвозини амалга ошириш вақтида енгил моторли самолёт иштирокида авиация ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида икки нафар экипаж аъзоси бўлган ва уларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган.

Тергов қилиш қоидаларига мувофиқ, мазкур ҳодиса юзасидан махсус комиссия тузилган.

Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг транспортдаги ҳодисалар ва аварияларни тергов қилиш департаменти ходимлари ҳалокат жойига жалб этилган.

Таъкидланишича, самолёт жисмоний шахсга тегишли. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Apple АҚШ ўрнига Ҳиндистонга сармоя киритмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:56

    Apple АҚШ ўрнига Ҳиндистонга сармоя киритмоқда

    Apple Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.

    'Трамп янги уруш бошлади — Дмитрий Медведев'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:47

    Трамп янги уруш бошлади — Дмитрий Медведев

    Медведев АҚШнинг Эрон ядро объектларига берган зарбасига ўз муносабатини билдирди.

    'АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:12

    АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда

    Ҳужумлар АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига уюштирилиши мумкин.

    'АҚШнинг Эронга берган зарбасига БМТ муносабат билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:58

    АҚШнинг Эронга берган зарбасига БМТ муносабат билдирди

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг бу борадаги баёноти БМТ сайтида чоп этилди.

    'АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:46

    АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди

    Бу ҳақда Трамп ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирди.

    'Исроил Эроннинг ҲАМАС билан ҳарбий координаторини ўлдирганини айтмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.06.2025 22:06

    Исроил Эроннинг ҲАМАС билан ҳарбий координаторини ўлдирганини айтмоқда

    Эрон ҳозирча Изодийнинг ўлдирилганини тасдиқламади.