АсосийЖамият

Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди

Бу ҳақда “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

'Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди'ning rasmi

Ўзбекистонда курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда 18 июнь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.

Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли. 

Бунда, назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим. 

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.

Курьерга қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, жумладан:

  • товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;
  • харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди

    У ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:22

    Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди

    Москвага сафари олдидан Аббос Арағчи АҚШ Эрон ядровий иншоотларини ўққа тутиш билан қизил чизиқни кесиб ўтганини айтди.

    'Жиззахдаги АЁҚШда яроқсиз нефть сотилаётганлиги очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Жиззахдаги АЁҚШда яроқсиз нефть сотилаётганлиги очиқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан 71,4 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган.

    'Хоразмда 356,6 млн, Тошкент вилоятида 315,4 млн, Нукусда эса 170 млн сўмлик "свет" ўғирланган'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 22:07

    Хоразмда 356,6 млн, Тошкент вилоятида 315,4 млн, Нукусда эса 170 млн сўмлик "свет" ўғирланган

    Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    'Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 17:10

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

    Пойтахт ФВБ ҳолат тафсилотларини очиқлади.