АсосийЖамият

Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди

Москвага сафари олдидан Аббос Арағчи АҚШ Эрон ядровий иншоотларини ўққа тутиш билан қизил чизиқни кесиб ўтганини айтди.

'Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди'ning rasmi

"Ҳозирги янги хавфли шароитда, дунё тартиби ҳақиқатда таҳдид остида бўлган бир пайтда, бизнинг Россия билан маслаҳатлашувларимиз, албатта, катта аҳамиятга эга бўлиши мумки", деди вазир Эрон давлат телерадиокомпанияси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ва Москва "бир-бири билан позицияларни мувофиқлаштиришга ҳаракат қилмоқда", мамлакатлар "умумий ташвишлар ва умумий рақибларга эга".

Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумларини қоралагани учун Москвага миннатдорчилик билдирди. "Американинг ҳужуми бу тажовуздир, уни сўзсиз қоралаш керак", деди у.

Аббос Арағчи ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашув 23 июнь, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда, вазирнинг сўзларига кўра, "умумий [Россия ва Эронга] таҳдидларга қарши қандай курашиш" масаласи муҳокама қилинади.

Москвага сафари олдидан Аббос Арағчи АҚШ Эрон ядровий иншоотларини ўққа тутиш билан қизил чизиқни кесиб ўтганини айтди. Унга кўра, Доналд Трамп нафақат Эронга хиёнат қилган, балки америкаликларни ҳам алдаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди

    У ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди

    Бу ҳақда “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

    'Жиззахдаги АЁҚШда яроқсиз нефть сотилаётганлиги очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Жиззахдаги АЁҚШда яроқсиз нефть сотилаётганлиги очиқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан 71,4 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган.

    'Хоразмда 356,6 млн, Тошкент вилоятида 315,4 млн, Нукусда эса 170 млн сўмлик "свет" ўғирланган'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 22:07

    Хоразмда 356,6 млн, Тошкент вилоятида 315,4 млн, Нукусда эса 170 млн сўмлик "свет" ўғирланган

    Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    'Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 17:10

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

    Пойтахт ФВБ ҳолат тафсилотларини очиқлади.