АсосийЖамият

Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди

У ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

'Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 11 ёшли қизнинг электр токи уриши оқибатида вафот этгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан  Тошкент шаҳар ИИББ 30 май куни тахминан соат 18:00 да пойтахтнинг Миробод туманида фожиа содир бўлгани - 11 ёшли қиз вафот этгани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, ўсмир болалар майдончасида ишчилар томонидан қолдирилган темир нарвон ёрдамида укасининг ўйинчоғини олиш учун савдо дўконининг том қисмига чиққан.

У томдан пастга тушаётганда том қисмининг ёнидан ўтган электр симига тегиб кетган, ва ток уруши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "а" банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар