АсосийЖамият

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди

Мураккаб релефли Олтой тоғлари бўйлаб ўтган мазкур коридор айрим қисмлари денгиз сатҳидан 1500 метр баландликкача кўтарилади.

'Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди'ning rasmi

Транспорт вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон” коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташувини ташкил этди.

Вазирлик хабарига кўра, мақсад Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, автомобил транспортида янги коридорларда юк ташувларини йўлга қўйишдан иборат.

Мураккаб релефли Олтой тоғлари бўйлаб ўтган мазкур коридор айрим қисмлари денгиз сатҳидан 1500 метр баландликкача кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар