АсосийДунё

АҚШ Европа Иттифоқини интернетдан узиб қўйиши мумкин

АҚШнинг технологик устунлиги Европа суверенитетига таҳдид солмоқда.

'АҚШ Европа Иттифоқини интернетдан узиб қўйиши мумкин'ning rasmi

Доналд Трамп маъмурияти Европа Иттифоқига қарши кескин чораларни кўриши, хусусан, уни интернет алоқасидан маҳрум қилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида Европанинг рақамли инфратузилмаси АҚШ компанияларига кучли даражада қарам бўлиб қолганлиги кўрсатилмоқда, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Европадаги тартибга солиш масалалари бўйича таҳлил маркази раҳбари Зак Мерс бу борада шундай дейди: “Олдин бундай фикр абсурд туюларди. Аммо бугун Трамп каби лидер интернетни ўчириб қўйишни ёки Европа иқтисодига жиддий зарар етказишни буюриши мумкинлиги реал сценарийга айланган”.

Австриянинг “Anexia” хизматлар компанияси раҳбари Александр Виндбичлер ҳам Европа IT соҳаси вакилларини Америкага ҳаддан ташқари технологик қарамликдан огоҳ бўлишга чақирди. Унинг айтишича, Европа рақамли хавфсизлик ва суверенитетдан кўра рақобатбардошликка эътибор қаратгани оқибатида ҳозирда заиф позицияда қолмоқда.

Политисо нашри қайд этишича, Европа IT инфратузилмасида АҚШнинг етакчи хизматлари — Amazon Web Services, Microsoft Azure ва Google Cloud — бозорнинг учдан икки қисмидан кўпроғини эгаллаган. Сунъий интеллект соҳасида ҳам Европа АҚШдан анча ортда қолмоқда, микрочиплар ишлаб чиқаришда эса унинг глобал улуши 10 фоиздан кам.

Шу сабабли Европа энди рақамли мустақиллик ва технологик хавфсизлик масалаларини жиддий кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, АҚШ билан рақамли ҳамкорликни сақлаб қолиш ҳам асосий стратегик йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғазода можаро бошланганидан бери 50 минг бола ҳалок бўлган ёки яраланган'ning rasmi

    Дунё 23.06.2025 17:46

    Ғазода можаро бошланганидан бери 50 минг бола ҳалок бўлган ёки яраланган

    ЮНИСЕФ ҳозирги глобал вазиятни "болалик учун энг ёмон вақт" деб таърифлади.

    'Теҳрон Россия позициясини юқори баҳолайди'ning rasmi

    Дунё 23.06.2025 17:28

    Теҳрон Россия позициясини юқори баҳолайди

    Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ҳозирги хавфли вазиятда Россия маслаҳатига қулоқ солишини айтди.

    'Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради'ning rasmi

    Дунё 23.06.2025 16:35

    Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради

    Ҳужумдан сўнг 20 та юк машинасидан иборат АҚШ карвони Ҳасака шимоли-ғарбидаги Қасрак базасига етиб келган.

    'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Дунё 23.06.2025 13:46

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

    Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

    'Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”'ning rasmi

    Дунё 23.06.2025 11:34

    Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”

    АҚШ президенти Теҳронда режим ўзгаришини истаяпти.

    'Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради'ning rasmi

    Дунё 23.06.2025 10:35

    Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

    Эрон ўз ядровий инфратузилмасини тўхтатмаслигини айтди.