АсосийЖамият

Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

'Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидан оқиб ўтувчи каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 июнь куни соат 11:46 да Сайхунобод тумани Ички ишлар бўлимидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига бир нафар фуқаронинг танаси сув юзида тургани тўғрисида хабар келиб тушган ҳамда унинг танасини сувдан олиб чиқиш учун амалий ёрдам сўралган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар томонидан Сайхунобод тумани “Бахмалсой” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи туманлараро ўнг тармоқ каналининг 266-пикетидан 1966 йилда туғилган фуқаронинг танаси олиб чиқилган. 

Билдирилишича, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши кўзда тутилган. 

    Бошқа янгиликлар