АсосийЖамият

Самарқандда дўкон ёниб кетди

Ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилган.

'Самарқандда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 25 июнь куни соат 15:05 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар, Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган скутерлар ва автомобиль шиналарини сотиш дўконида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига бориб, ёнғин 15:21 да ўраб олинган. Ва соат 15:46 да тўлиқ бартараф этилган.

Воқеа оқибатида жабрланганлар бор ёки йўқлиги бўйича маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар