Эрон 25 июнь куни тонгда Исроил разведкаси — “Моссад” фойдасига жосуслик қилганликда айбланган уч кишига нисбатан ўлим жазосини ижро этди. Бу ҳақда “Reuters”ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Расмийлар маълумотига кўра, жазога тортилганлар “Моссад” томонидан ёлланган ва Эрон ичкарисида махфий ускуналарни яширинча олиб кириш билан шуғулланган.
Улар орқали Исроил махсус хизматлари Эроннинг юқори мартабали шахсларига қарши суиқасдлар уюштирган.
“BBC” ёзишича, бир неча кун олдин шунга ўхшаш айбловлар билан яна икки киши осилган. Сўнгги икки ҳафта ичида, яъни Эрон-Исроил қарама-қаршилиги кучайганидан бери, Исроил билан алоқада бўлишда гумонланган 700 дан ортиқ фуқаро Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.