АсосийДунё

Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди

Хорижий авиаташувчилар Тожикистон компаниялари рейслари сонига тенг миқдордаги рейсларни амалга оширишлари мумкин эди. Энди бу қоида бекор қилинди.

'Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди'ning rasmi

Тожикистонда республикада “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди. Бу билан хорижий авиакомпанияларга маҳаллий авиаташувчилар томонидан амалга оширилаётган рейслар сонидан қатъи назар, парвозлар частотасини ошириш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига таяниб, “Avesta.tj” хабар берди.

Илгари республикада амал қилган қоидага кўра, паритет принципи ўрнатилган эди. Яъни, хорижий авиаташувчилар Тожикистон компаниялари рейслари сонига тенг миқдордаги рейсларни амалга оширишлари мумкин эди. Энди бу қоида бекор қилинди.

Бундан ташқари, ҳукумат қарори доирасида ҳаво кемаларининг тури, ташувчилар сони, тарифлар ва йўналишлар тармоғига қўйилган чекловлар ҳам бекор қилинди. Қайд этилишича, аллақачон прецедент мавжуд. Turkish Airlines янги қоидалардан унумли фойдаланиб, 1 августдан бошлаб Душанбе ва Истанбул ўртасидаги рейслар частотасини ҳафтасига 3 мартадан 5 мартагача оширади.

Бироқ, ўзгартиришлар барча йўналишларга тегишли эмас. Ҳужжатда айтилишича, илгари Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан белгиланган 18 та йўналиш бўйича аввалги тартибга солиш тартиби уч йил давомида сақланиб қолади. Шундан сўнг чекловлар олиб ташланиши истисносиз барча рейсларга татбиқ этилади.

“Очиқ осмон” режими республика пойтахти, шунингдек, бошқа шаҳарлар: Хўжанд, Кўлоб ва Бохтар халқаро аэропортларига татбиқ этилади.

Фуқаро авиацияси агентлигига барча манфаатдор шахсларнинг учинчи ва тўртинчи эркинлик даражаси доирасида ҳаво ҳудудига киришини таъминлаш, шунингдек, хорижий компаниялар учун тўсиқларни изчил олиб ташлаш топширилди. Қабул қилинган ўзгартиришлар фонида монополияга қарши тузилмалар, ҳаво ҳаракатини бошқариш корхоналари ва аэропорт раҳбарияти йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тегишли хизматлар тарифларини пасайтириш ва инфратузилмани ривожлантириш чораларини кўради.

Мутахассисларнинг фикрича, Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатининг жорий этилиши транспорт бозорида рақобат учун қулай шарт-шароит яратади, бу эса ўз навбатида чипталар нархининг арзонлашишига ва фуқаро авиацияси соҳасига қўшимча сармоя жалб этилишига олиб келади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:20

    Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганми?

    Германия канцлери Фридрих Мерс Берлин Трампнинг Украина бўйича режасини аввалдан билган деган даъволарни рад этди.

    'Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 22:13

    Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди

    12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35