Қозоғистон парламенти Мажлиси депутатлари сенаторларнинг жамоат жойларида юзни беркитувчи кийим кийишни тақиқлашни назарда тутувчи қонунга киритган тузатишларига рози бўлди. Ҳужжат имзолаш учун давлат раҳбарига юборилди, деб ёзади “Zakon.kz”.
Сенатор Науризбай Байқадамов “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга тиббий мақсадларда, об-ҳаво шароитларидан, хизмат ёки меҳнат вазифаларини бажаришдан ташқари, жамоат жойларида юзни таниб олишга тўсқинлик қилувчи кийим кийишни тақиқловчи норма киритилгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу чора, юзни таниб олиш қобилиятини ошириш орқали жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширади.
Қозоғистонда бир неча йилдан буён жамоат жойларида диний либос кийиш муҳокама қилинмоқда.