АсосийЖамият

Бугун – ҳақиқат ва масъулият байрами!

Darakchi.uz жамоаси барчангизни ушбу қутлуғ сана билан чин дилдан табриклайди!

'Бугун – ҳақиқат ва масъулият байрами!'ning rasmi

Бугун, 27 июнь – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу сана, мустақиллик йилларида – 1993 йилдан бошлаб расмий равишда касб байрами сифатида нишонланади.

Ҳар йили ушбу кунда минглаб журналистлар, муҳаррирлар, блоггерлар, техник мутахассислар ва медиа соҳасининг бошқа фидойилари эътироф этилади.

Бугунги кунда юртимизда 2 минг 400 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда, уларнинг 65 фоизи нодавлат секторига тегишли. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ журналист ва медиа ходими ахборот маконида фаолият олиб бормоқда. Улар жамиятдаги энг долзарб масалаларни кўтариб чиқади, халқ билан давлат ўртасида ахборот кўприги бўлиб хизмат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги байрам муносабати билан журналистларни табриклар экан, уларнинг ҳаққоний ахборот етказишдаги фидокорлигини Ватан посбонлари жасоратига қиёслади.

Президент сўз эркинлигини таъминлаш, болалар учун миллий контентни ривожлантириш ва ёш журналистларни тарбиялаш борасидаги ёндашувларга алоҳида урғу берди.

Шунингдек, “Олтин қалам” миллий мукофоти илк бор айнан 27 июнь куни топшириладиган бўлди.

Бугун сиз – журналистлар, телерадиочилар, муҳаррирлар, саҳифадошлар, овоз усталари ва режиссёрлар энг катта эътирофга лойиқсиз.

Сизлар ҳақиқатни қидирасиз, дардни гапирасиз, муаммога ечим излайсиз. Ва энг муҳими – сукут сақламасдан айтасиз!

“Darakchi.uz” жамоаси барчангизни ушбу қутлуғ сана билан чин дилдан табриклайди! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, кучли ижтимоий масъулият, ҳаққоний сўз ва ёрқин ғоялар тилаймиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайиши мумкин.

    'Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Қимматбаҳо металл мамлакат экспортининг деярли 44 фоизини ташкил этди.

    'Ўзбекистонда алимент миқдорини кўпайтириш таклиф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:58

    Ўзбекистонда алимент миқдорини кўпайтириш таклиф этилди

    Алимент ҳозирги истеъмол харажатларининг ярмига ҳам етмаслиги айтилди.

    'Андижонда насос станциясидаги қоидабузарлик ортидан давлатга қарийб 500 млн сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    'Президент бир гуруҳ журналистларни мукофотлади'ning rasmi

    Жамият 26.06.2025 20:14

    Президент бир гуруҳ журналистларни мукофотлади

    Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан мукофотланган журналистларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг.

    'Тошкентда яшовчи фуқаро уйидан 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддалар чиқди'ning rasmi

    Жамият 26.06.2025 18:44

    Тошкентда яшовчи фуқаро уйидан 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддалар чиқди

    Ушбу миқдор 6 минг нафар кишини заҳарлаши мумкинлиги айтилган.