АсосийДунё

Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб ҳибсга олиш ҳаракатларни олиб бормоқда.

'Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ғазода сўнгги 24 соат ичида Исроил армиясининг бутун ҳудуд бўйлаб уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди. Исроилликлар босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб рейд ўтказиб, одамларни ҳибсга олди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Сўнгги 4 ҳафта ичида Исроил кучлари томонидан уюштирилган ҳужумларда жами 549 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 4066 нафари жароҳатланган. Исроил Ғазога қарши уруш бошлаганидан бери қурбонлар сони 56 259 кишидан ошган, 132 458 киши жароҳат олган.

Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб ҳибсга олиш ҳаракатларни олиб бормоқда.

Исроил ҳарбийлари сўнгги 24 соат ичида босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб бир нечта ҳудудларга бостириб кирган, жумладан: Қалқиля, Аззун шаҳарларида, Қабатия, Женин, Кафр Малек ва Рамаллоҳнинг шарқида ҳамда Наблус ғарбидаги Тал қишлоғида рейдлар ўтказилиб, одамлар ҳибсга олинган. 

Ғарбий соҳилдаги Кафр Малек қишлоғида 3 нафар фаластинлик 5 нафар исроиллик кўчманчи томонидан ўлдирилган эди. Исроил полицияси 25 июнь куни қотилликда гумонланганларни полиция бўлимига олиб кетган. Бироқ уларнинг айби йўқлигини айтиб, қўйиб юборилган. 

Бирлашган Араб Амирликлари 26 июнь куни баёнот бериб, юқоридаги ҳужумни қоралаган ва Исроил ҳукуматини “тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олишга, ушбу душманона амалиётларни тўхтатишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга” чақирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:46

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди

    Трамп ва Нетаньяху Эроннинг ядро объектларига АҚШ томонидан уюштирилган авиазарбалар ортидан телефон орқали мулоқот ўтказган.

    'Европа Россияга қарши 18-санкция пакетини тасдиқлай олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:11

    Европа Россияга қарши 18-санкция пакетини тасдиқлай олмади

    Словакия навбатдаги санкциялар пакетини тасдиқлашни тўсиб қўйганлиги учун ЕИ аъзолари бу масалани яна муҳокама қилишларига тўғри келади.

    'Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

    Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

    'АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:23

    АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда

    Трамп маъмурияти Эроннинг уранни бойитиш ва ядровий қурол яратишдан воз кечишга чақирган.

    'Японияда “Twitter қотили” қатл этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Японияда “Twitter қотили” қатл этилди

    Тўққиз аёлни ўлдирган Такаҳиро Шираиши жазодан қочолмади.

    'Оқ уй Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Оқ уй Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатмоқчи

    Бироқ мазкур тавсия ҳали якуний қарор эмас — Давлат департаменти унга эътироз билдириши мумкин.