АсосийЖамият

Телеграмда наркотик модда сотган гуруҳ ушланди

Гуруҳнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинган.

'Телеграмда наркотик модда сотган гуруҳ ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ижара асосида яшаб келаётган, “Телеграм” мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини амалга оширувчи наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.

Улар 400 гр “Альфа-ПВП” синтетик наркотик моддасини 0,3 граммдан қадоқлаган ҳолда Андижон вилоятидаги мижозларга етказиш мақсадида олиб кетаётганликлари маълум бўлди.

Қўлга олинган шахсларнинг кўрсатмаси асосида, улар томонидан Андижон вилоятидаги 53 та хуфия жойга жойлаштирилган ҳар бири 0,3 граммдан бўлган “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркодўкон оператори вазифасини бажарувчи, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи, 2003 й.т. шахс Янгиҳаёт тумани ҳудудида ушланиб, унга тегишли автомашинанинг юкхонаси ва салон қисмидан 986 гр “гашиш” моддаси ҳамда 7 кг “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси олинди. 

Таъкидлаш лозимки, наркогуруҳ аъзолари мамлакатимизга контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро вилоятларида сотиш билан шуғулланишган.

Ҳозирда уларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таиландда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тажовуз қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Таиландда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тажовуз қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди

    Пхукет оролида 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этганликда гумонланмоқда.

    'Сурхондарёда аёл ва боласини молхонада сақлаганлар суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:51

    Сурхондарёда аёл ва боласини молхонада сақлаганлар суд ҳукми ўқилди

    5 ой давомида мажбуран сақланган аёл ва янги туғилган фарзандига зўравонлик қилганларга жазо тайинланди.

    'Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Бекободдаги “Фарҳод” чегара божхона постида қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ дори воситаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

    'Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:28

    Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди

    Беморлардан олинган қон намуналари белгиланган тартибда экспертизага юборилган.

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.