Унга кўра, ушбу ҳолат Урганч тумани, Чандирқиёт қишлоғи, “Бақайлар” маҳалласи ҳудудида кузатилган.
Ҳозирда шоқолларни Ўзбекистоннинг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ муҳофаза қилиш чораларини кўриш ҳамда инсон хўжалик фаолиятига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ҳаваскор овчилар гуруҳи шакллантирилиб, ҳуркитиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.