АсосийДунё

Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги хабар берди.

'Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, бу концертлар, фестиваллар, спектакллар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларга тааллуқли. Қарор “Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан этник келиб чиқиши бўйича Екатеринбургда озарбайжонликларга нисбатан намойишкорона, мақсадли ва суддан ташқари қотилликлар ҳамда зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани муносабати билан” қабул қилинган.

Сўнгги пайтларда бу каби ҳолатлар тизимли тус олмоқда, дейилади хабарда.

27 июнь куни Екатеринбургда 50 дан ортиқ озарбайжонлик қўлга олинди. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳибсга олишлар 2001-йилда озарбайжонлик Юнус Пашаевнинг ўлдирилиши бўйича очилмаган жиноий иш, шунингдек, 2010—2011 йилларда содир этилган яна иккита жиноят билан боғлиқ.

Ушбу иш бўйича асосий гумондорлар бўлган ака-ука Гусейн ва Зиёддин Сафаровлар ҳибсга олинаётган пайтда вафот этган. E1.ru нашри манбасига кўра, улардан бирининг юрагида муаммолар кузатилган ва вафот этган. Иккинчисида ҳам, “худди шундай вазият” кузатилгани айтилмоқда.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги 27 июнь куни Россия хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган рейдлар муносабати билан Россиянинг мамлакатдаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Пётр Волоковични чақиртирган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага кўра, Волокович “Озарбайжон томонига зарур тушунтиришлар берган” ва “вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида эканига ишонтирган”.  29 июнь куни Екатеринбургнинг Ленин туман суди қотиллик иши бўйича гумон қилинган уч кишини тергов изоляторига юборган. Суд яна уч нафар маҳбусга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.