АсосийЖамият

Тошкентда “доставкачи”ни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалдими?

Ҳолат юзасидан Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари муносабат билдирди.

'Тошкентда “доставкачи”ни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди каби хабар тарқалди. Бунга Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов муносабат билдирди.

Абидовга кўра, айрим манбаларда тарқалаётган “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек, Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари фуқароларни бу каби “фейк” маълумотларга ишонмасликка чақирган.

Бундан ташқари, у ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраган. Ва ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар