Бугун, 1 июль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Ўзикзор “Строй Город” қурилиш бозори электр тармоғидан ноқонуний равишда узилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддилар расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, мазкур бозорга тегишли савдо бинолари ва хоналарда ёнғинга қарши талаблар қўпол равишда бузилгани аниқланган. Шу боис, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 июндаги қарорига асосан, “OZIQ-OVQAT STANDART KARTON” МЧЖга қарашли бозорнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.
27 июндан бошлаб бозор фаолияти тўлиқ тўхтатилган бўлиб, бу қарор Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан амалга оширилган.
Мақсад — аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунича фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш.